АсосийЖамият

АОКАнинг назорат функциялари инспекцияга ўтказилди

АОКА 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб Комил Алламжонов сўнгра Асаджон Хўжаев раҳбарлик қилган.

'АОКАнинг назорат функциялари инспекцияга ўтказилди'ning rasmi

Президентнинг 2025 йил 14 июлдаги фармонига кўра, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилди. Унинг ўрнига Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилди.

Агентликнинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг билан боғлиқ вазифалари эса Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига топширилди.

Шунингдек, фармонда қуйидаги тизим ўзгаришлари назарда тутилган:

— Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Президент Администрацияси бўйсунувига ўтди;

— Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;

— Матбуот хизмати медиа-маркази негизида ОАВ учун контент тайёрловчи марказ тузилди;

— Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнига Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;

— Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳам Администрация тасарруфига ўтказилди.

Бундан ташқари, 2025 йил 1 сентябргача қуйидаги йўналишларда ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши белгиланган:

— Бюрократик тўсиқларни камайтириш, такрорловчи назорат функцияларини бекор қилиш;

— Маҳаллий ҳокимиятларнинг иқтисодий ва молиявий ваколатларини кенгайтириш.

Маълумот учун: АОКА 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб Комил Алламжонов (2019–2020) ва сўнгра Асаджон Хўжаев (2020–2025) раҳбарлик қилган.

    Бошқа янгиликлар