АсосийЖамият

Тошкентда қурилиш фирмаси фуқароларнинг миллионлаб пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда гумон қилинмоқда

Ҳолат жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган.

'Тошкентда қурилиш фирмаси фуқароларнинг миллионлаб пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда гумон қилинмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ фуқароларнинг кўп қаватли уй қурувчилари томонидан алдангани тасвирланган видеолар тарқалди. Ҳолат жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, фуқаро Т.Н ва бошқалар 2021 йил 11 август куни “STRONG CITIES” МЧЖни ташкил этган, бироқ зарур ҳуқуқий рухсатларсиз, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтмасдан Олмазор туманидаги ер майдонида кўп қаватли уй қурилишини бошлаган.

Терговга кўра, улар 2023–2024 йиллар давомида фуқаролар билан шартномалар тузиб, қонунчилик талабларини бузган ҳолда хизмат кўрсатадиган банкда алоҳида ҳисоб очмасдан, катта миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди асосида жиноят иши қўзғатилган. Т.Нодирга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11