АсосийДунё

Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айбламоқда

Исроил томонидан нефть омборлари, нефтни қайта ишлаш заводлари ва қўриқланадиган ҳудудларга қилинган ҳужумлар инсон саломатлиги, биохилма-хиллик ҳамда минтақанинг экологик мувозанатига жиддий зарар етказган.

'Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айбламоқда'ning rasmi

Эрон Атроф-муҳит департаменти (ДОЭ) Исроилни 12 кунлик уруш даврида “экологик уруш жиноятларини содир этганликда” айбламоқда. Бу ҳақда The Jerusalem Post ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, нефть омборлари, нефтни қайта ишлаш заводлари ва қўриқланадиган ҳудудларга қилинган ҳужумлар инсон саломатлиги, биохилма-хиллик ҳамда минтақанинг экологик мувозанатига жиддий зарар етказган.

 

DOE 13 июль куни эълон қилган баёнотида Исроилнинг қазиб олинадиган ёнилғи омборлари ва саноат инфратузилмасини нишонга олишини қоралаб, буни “табиий муҳит ва биологик хилма-хилликка ҳалокатли ҳужум” деб атаган. Кенг кўламли ҳужумлар  Эроннинг ҳаво сифати, сув манбалари ва табиий яшаш муҳитига узоқ муддатли таъсир кўрсатган.

 

12 кунлик уруш давомида Теҳрон ғарби ва жанубидаги бир нечта нефть омборларига зарбалар берилган. Оқибатда ҳавони заҳарли тутун билан тўлдирган улкан ёнғинлар содир бўлган. Маълумотларга кўра, жами 364 минг гектардан ортиқ қўриқланадиган ерлар зарар кўрган, 12 та қўриқхона ёниб кетган.

 

“Сионистик режим Теҳрон яқинидаги иккита нефть захирасини нишонга олган. Миллионлаб килограмм ёнилғининг ёнишига гувоҳ бўлдик. Бу эса ҳавога тонналаб иссиқхона газлари чиқишига олиб келган. 12 кун давомида пойтахтда бир кун ҳам тоза ҳаво бўлмади”, дейилади департамент баёнотида.

 

Рей, Канган ва Бушер ҳудудларидаги нефть-кимё объектларига ҳам зарар етказилгани ҳақида хабар берилган. Атмосфера ҳавоси мониторлари ҳаводаги ис гази, қурум ва бошқа заҳарли моддаларнинг кескин кўпайганини қайд этган. Бу эколог олимлар ва соғлиқни сақлаш ходимлари орасида хавотир уйғотган.

 

“Бу нафақат соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият, балки экологик фалокатдир. Ушбу масъулиятсиз хатти-ҳаракатлар ҳаво сифати, сув ресурслари ва табиий муҳитга узоқ муддатли таъсир кўрсатган”, — дея қўшимча қилинган баёнотда.

 

Вазирлик БМТнинг атроф-муҳит дастури, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи, шунингдек, бошқа минтақавий ва глобал ташкилотларни кейинги вайронагарчиликларни тўхтатиш ва экологик офатларнинг олдини олиш учун зарур чоралар кўришга чақирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТда Фаластин бўйича халқаро конференция ўтказилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:53

    БМТда Фаластин бўйича халқаро конференция ўтказилади

    Франция ва Саудия Арабистони ҳамраислигидаги конференцияда икки давлат ечими масаласи муҳокама қилинади.

    'Дунёнинг энг кўп сайёҳ борадиган 10 давлати эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:25

    Дунёнинг энг кўп сайёҳ борадиган 10 давлати эълон қилинди

    Энг кўп ташриф буюрилган шаҳарлар сифатида Париж ва Лазурний соҳил шаҳарлари тилга олинмоқда.

    '12 миллион снаряд, 30 минг аскар: КХДР Россиянинг янги уруш иттифоқчисига айланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:21

    12 миллион снаряд, 30 минг аскар: КХДР Россиянинг янги уруш иттифоқчисига айланди

    КХДР томонидан Россияга юборилган ҳарбий юк контейнерлари сони 28 мингдан ошган.

    'Трамп Украинага миллиардлаб ёрдам пули ажратиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:19

    Трамп Украинага миллиардлаб ёрдам пули ажратиши мумкин

    Бу ёрдам орқали Қўшма Штатлар етакчиси Кремльни огоҳлантиришни мақсад қилган.

    '“Эркатой шоҳ” орзуси энди ЮНЕСКО меросига кирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:16

    “Эркатой шоҳ” орзуси энди ЮНЕСКО меросига кирди

    Бавариянинг 4 қароргоҳи дунёнинг тарихий обидалар рўйхатига қўшилди.

    'Ҳиндистонда Boeing самолётининг қулаши юзасидан дастлабки маълумотлар очиқланди'ning rasmi

    Дунё 13.07.2025 21:19

    Ҳиндистонда Boeing самолётининг қулаши юзасидан дастлабки маълумотлар очиқланди

    Аввалроқ, жорий йилнинг 12 июнь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридан Лондонга учган самолёт парвоздан тахминан 30 сония ўтиб қулаб тушган эди.