АсосийЖамият

Тошкентда "прописка" бекор қилинадими?

Ўзбекистонда яшаш ва вақтинча туриш жойи бўйича рўйхатга олишнинг ягона тартиби жорий этилди.

'Тошкентда "прописка" бекор қилинадими?'ning rasmi

Қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш ва вақтинча туриш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида"ги Қонунга кўра, ушбу масалада республика бўйлаб ягона тартиб жорий этилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда" Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши шарт бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхати тўғрисида" алоҳида қонун амал қилар эди. Конституция янгиланганидан сўнг, бу қонун кучини йўқотган деб топилди.

Янги қонунга асосан, Ўзбекистон фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш ва вақтинча туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт.

Уй-жой эгаси ёки унинг тасарруфига эга бўлган шахс ўша манзилда яшовчи шахсларни белгиланган муддатда рўйхатга қўйиши шарт.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанaётган ёки меҳмонхона, ётоқхона каби жойларда яшовчи шахслар махсус E-mehmon тизими орқали ушбу муассасалар масъул ходимлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Яшаш ёки вақтинча туриш манзили ўзгарган тақдирда, шахс янги манзил бўйича камида 10 иш куни ичида рўйхатдан ўтиши шарт.

Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари ҳам Ўзбекистонга кириб келганидан сўнг 10 иш куни мобайнида яшаш ёки туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт.

Худди шу қоида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тааллуқли бўлиб, агар халқаро шартномалар ёки Ўзбекистон қонунчилигида бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, улар ҳам 10 иш куни ичида вақтинча туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.

Рўйхатдан ўтишда турар жойнинг ижтимоий нормаларига риоя қилиниши шарт:

ҳар бир шахсга камида 16 кв. м умумий майдон тўғри келиши керак;

ногиронлиги бўлган, аравада ҳаракатланувчи шахслар учун — камида 23 кв. м.

Рўйхатдан ўтишдан рад этиш асослари:

талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этмаслик;

маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги;

давлат божи тўланмаган бўлиши;

турар жойга нисбатан тақиқ ёки арест қўйилган бўлиши;

шахснинг эркин ҳаракатланиши ёки манзил танлаш ҳуқуқи чекланган бўлиши;

ижтимоий нормаларга зид ҳолатда бўлиши.

Бошқа сабабларга кўра рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. Рад этиш қарори суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш турар жойга мулк ҳуқуқини бермайди — яъни рўйхатдан ўтганликнинг ўзи билан мулкдор бўлиб бўлмайди.

Қайси жойларда рўйхатдан ўтиш мумкин:

Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида;

Давлат хизматлари марказларида;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали: my.gov.uz

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11

    'Фарғонада шифокор беморга нега тиббий ёрдамни кўрсатмади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    Фарғонада шифокор беморга нега тиббий ёрдамни кўрсатмади?

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида яшовчи фуқарога етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатилмагани юзасидан мурожаат тарқалди.

    'Тошкентда Damas ҳайдовчиси ўқувчини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:42

    'Мирзиёев Остона “EXPO” марказида экологик саммит доирасида миллий павильонлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:53

    Мирзиёев Остона “EXPO” марказида экологик саммит доирасида миллий павильонлар билан танишди

    Ўзбекистон Президенти Остонада бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида миллий павильонлар кўргазмаси билан танишди.