АсосийСпорт

ЖЧ U-17: Ўзбекистон Хорватияни мағлуб этиб 1/8 финал босқичига чиқди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ЖЧ 1/16 финал босқичида Хорватияни мусобақадан чиқариб юборди.

'ЖЧ U-17: Ўзбекистон Хорватияни мағлуб этиб 1/8 финал босқичига чиқди'ning rasmi

Бугун, 15 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Хорватияга қарши баҳс олиб борди.

Ўзбекистон ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг асосий дақиқасида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Пенальтилар сериясида Исломбек Исмоилов шогирдлари Хорватияни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мундиалнинг 1/8 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ушбу учрашувнинг асосий дақиқаларида киритилган голларга Садриддин Ҳасанов ва Тино Кусанович муаллифлик қилишди.

18 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси мундиалнинг 1/8 финал босқичида Италия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ўзбекистон МТЖ Хорватияга қарши майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт 15.11.2025 09:57

    Бугун Ўзбекистон МТЖ Хорватияга қарши майдонга тушади

    Ўйин Ўзбекистон вақти билан 20:45 да бошланади.

    'Лазизбек Муллажонов 3 йилга дисквалификация қилинди'ning rasmi

    Спорт 14.11.2025 18:18

    Лазизбек Муллажонов 3 йилга дисквалификация қилинди

    Олимпиада чемпионининг тестида тақиқланган модда аниқланди.

    'Бугун Ўзбекистон МТЖ Мисрга қарши баҳс олиб боради'ning rasmi

    Спорт 14.11.2025 11:18

    Бугун Ўзбекистон МТЖ Мисрга қарши баҳс олиб боради

    Ушбу учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 да бошланади.

    '“Галатасарай” футболчиси пул тикиш можароси сабаб терма жамоадан четлатилди'ning rasmi

    Спорт 14.11.2025 10:43

    “Галатасарай” футболчиси пул тикиш можароси сабаб терма жамоадан четлатилди

    Туркияда футболчилар орасидаги ноқонуний пул тикиш бўйича кенг қамровли тергов давом этмоқда.

    'Ямаль Испания терма жамоасидан чиқарилди'ning rasmi

    Спорт 12.11.2025 11:38

    Ямаль Испания терма жамоасидан чиқарилди

    “Барселона” футболчиси Ламин Ямаль тиббий муолажадан сўнг Испания терма жамоаси сафида майдонга туша олмайди.