АсосийСпорт

Улуғбек Рашитов нега дисквалификация қилинди?

Рашитовнинг мусобақалардан четлаштирилиш муддати 2025 йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача этиб белгиланди.

'Улуғбек Рашитов нега дисквалификация қилинди?'ning rasmi

Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Халқаро допинг таҳлил агентлиги (ИТА) расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, спортчи сўнгги 12 ой ичида уч марта ўзининг жойлашуви ҳақида нотўғри маълумот берган. Бу ҳаракат антидопинг қоидаларига кўра, синовдан бош тортиш билан тенглаштирилади ва жиддий қоидабузарлик ҳисобланади.

 

Рашитовнинг мусобақалардан четлаштирилиш муддати 2025 йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача этиб белгиланди.

 

Маълумот учун, Улуғбек Рашитов Токио-2020 ва Париж-2024 Олимпия ўйинларида 68 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. У, шунингдек, Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ғолиби ҳамда жаҳон чемпионати совриндори саналади.

 

Рашитов эркаклар ўртасида таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпионига айланган илк спортчи сифатида тарихга кирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳусанов “Реал”га қарши ўйинда ажралиб турди'ning rasmi

    Спорт 19.03.2026 13:05

    Ҳусанов “Реал”га қарши ўйинда ажралиб турди

    “Манчестер Сити” мағлуб бўлган ўйинда ҳам ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари алоҳида юқори баҳоланди.

    'Гвардиола: “Реал” биз учун энг қийин рақиб эмас'ning rasmi

    Спорт 18.03.2026 13:48

    Гвардиола: “Реал” биз учун энг қийин рақиб эмас

    Кеча UEFA Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Реал Мадрид” “Манчестер Сити”ни мағлуб этди.

    '“Рома” футболчиси қуролли босқинчилар томонидан гаровга олинди'ning rasmi

    Спорт 17.03.2026 14:21

    “Рома” футболчиси қуролли босқинчилар томонидан гаровга олинди

    Италиянинг “Рома” клуби футболчиси Нил Эль Айнауи уйига қуролли шахслар бостириб кириб, уни ва оиласини гаровга олди.

    'ЎФА футболчиларни экипировкаси бўйича огоҳлантирди'ning rasmi

    Спорт 13.03.2026 14:33

    ЎФА футболчиларни экипировкаси бўйича огоҳлантирди

    Жорий йил 15 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги расмий футбол мусобақаларида футболчиларнинг экипировкасига қатъий назорат ўрнатилади.

    'FIFA Жаҳон чемпионати бюджети 100 млн доллардан ортиққа қисқартирилди'ning rasmi

    Спорт 11.03.2026 10:36

    'Ўзбекистон аёллар термаси чорак финалда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди'ning rasmi

    Спорт 10.03.2026 14:09

    Ўзбекистон аёллар термаси чорак финалда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди

    Футбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди.