АсосийДунё

Украинани урушдан кейин тиклаш учун 10 миллиард евро ажратилади

Жоржа Мелони, шунингдек, россиялик ҳарбийлар томонидан Украина черковлари ва музейлари вайрон қилинганини кескин танқид қилди.

'Украинани урушдан кейин тиклаш учун 10 миллиард евро ажратилади'ning rasmi

Украинани урушдан кейин тиклаш учун 10 миллиард евро ажратилади. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар берди. 

Римда бўлиб ўтаётган Украинани урушдан кейинги қайта тиклаш бўйича 4-халқаро конференция иштирокчилари Киевга ёрдам бериш учун 10 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратишга ваъда берди.

"Бугунги конференцияда биз Киевга биргаликда 10 миллиард евродан ортиқ ёрдам ажратиш бўйича мажбуриятларни олдик", — деди Италия бош вазири.

Жоржа Мелони, шунингдек, россиялик ҳарбийлар томонидан Украина черковлари ва музейлари вайрон қилинганини кескин танқид қилди.

"Ушбу маданий қадриятлар умумий Европа меросининг бир қисми бўлиб, улар қайта тикланади", — дея Мелонининг сўзларини келтиради KNA агентлиги.

Ўз навбатида, Германия канцлери Фридрих Мерц мазкур конференсияда нутқ сўзлаб, Украинани тиклаш бўйича Европа флагман жамғармаси ишга туширилишини эълон қилди.

Мерцнинг сўзларига кўра, Киевни халқаро миқёсда қўллаб-қувватлаш, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишга интилиши ва уни тиклашда хусусий капиталнинг иштироки урушдан кейин мамлакатда “иқтисодий мўъжиза”га эришишнинг асосий учта шарти ҳисобланади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон ИИҚК F-35 урилганини маълум қилди, видео тарқатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:46

    Эрон ИИҚК F-35 урилганини маълум қилди, видео тарқатилди

    Бу ҳақда ИИҚК баёнотига таяниб, “Fars” ахборот агентлиги хабар берди.

    'Сенат Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларини чеклашни рад этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:05

    Сенат Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларини чеклашни рад этди

    АҚШ Сенати қонунчиларнинг Президент Дональд Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини чеклаш бўйича таклифини қўллаб-қувватламади.

    'Сенат Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларини чеклашни рад этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:05

    Сенат Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларини чеклашни рад этди

    АҚШ Сенати қонунчиларнинг Президент Дональд Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини чеклаш бўйича таклифини қўллаб-қувватламади.

    'Путин Ларижоний ўлимига муносабат билдирди: “У Россиянинг ҳақиқий дўсти эди”'ning rasmi

    Дунё 19.03.2026 03:50

    Путин Ларижоний ўлимига муносабат билдирди: “У Россиянинг ҳақиқий дўсти эди”

    Эрон томони Ларижонийнинг Исроил ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

    'Исроил Эрон разведкаси раҳбари ўлдирилганини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 18.03.2026 13:53

    Исроил Эрон разведкаси раҳбари ўлдирилганини эълон қилди

    Хатиб 2021 йилдан Эрон Разведка вазири эди ва янги Олий раҳнамосига энг яқин шахслардан бири ҳисобланар эди.