АсосийДунё

Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди

Ҳалокат ортидан ўлим ва оғир жароҳатлар бор.

'Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди'ning rasmi

Юнонистон компаниясига тегишли MV Eternity C yuk кемаси Яман соҳиллари яқинида ҳуситлар томонидан ҳужумга учраб, Қизил денгизда чўкиб кетди. Ҳодиса натижасида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда “DW Glavnoe” ва “Reuters” агентликлари хабар берди.

Кема бортида 22 нафар денгизчи бўлган: 21 нафари Филиппин фуқароси, яна бири бошқа давлатдан. AFP манбаларига кўра, ҳужумдан сўнг камида беш киши қутқарилган, икки киши жароҳат олган, улардан бири — Россиялик электромеханик, у оёғидан айрилган.

Кема Ҳодейда порт шаҳри яқинида чўкди. Бу ҳудуд айни пайтда ҳусит исёнчилари назорати остида.

Ҳуситлар 2023 йил октябридан бери Қизил денгиздаги савдо кемаларига мунтазам ҳужум уюштириб келмоқда. Бу ҳаракатлар Исроилнинг Ғазо секторига зарбаларини тўхтатишга мажбурлаш учун қилинмоқда.

Ҳуситлар ҳужумининг навбатдаги қурбони — юнон кемаси ва унинг бегуноҳ экипажи бўлди. Бу Қизил денгиздаги хавфсизлик инқирозининг жиддийлашиб бораётганидан далолат беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 20:26

    Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди

    Тожикистонда 13 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси истиқомат қилаётгани айтилмоқда.

    'Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 19:43

    Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда

    Ушбу ташаббус Екатеринбургда очилаётган Ҳиндистон консуллиги томонидан қўллаб-қувватланди.

    'Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 19:21

    Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди

    Киевдаги олий ўқув юртларидан бирининг собиқ талабаси ва унинг отаси қўлга олинган.

    'АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби ҳақида билармидингиз?'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 19:17

    'Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 18:34

    Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди

    Ғарбий Европанинг катта қисмлари ҳаддан ташқари иссиқликдан азият чеккан 10 кунни қамраб олди.

    'Ҳиндистонда жодугарликда айбланган оила ваҳшийларча ўлдирилди'ning rasmi

    Дунё 09.07.2025 16:45

    Ҳиндистонда жодугарликда айбланган оила ваҳшийларча ўлдирилди

    Тахминан 50 кишилик оломон 50 ёшли эркак ва унинг 70 ёшли онаси, рафиқаси ҳамда икки нафар вояга етган фарзандини ёвузларча ўлдирилган.