АсосийДунё

Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланаётгани айтилмоқда

Исроил ҳукумати агар Эрон уранни бойитишни қайта бошласа, унинг ядро объектларига ҳужум қилишни кўриб чиқмоқда.

'Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланаётгани айтилмоқда'ning rasmi

Исроил ҳукумати агар Эрон уранни бойитишни қайта бошласа, унинг ядро объектларига ҳужум қилишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Axios нашри маълум қилди.

 

Янги зарбаларни бериш сценарийларидан бири Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги ядровий объектлардан юқори бойитилган уранни олиб чиқишга уриниши бўлиши мумкин, деди нашрга хабардор манбалар.

Илгари ушбу объектлар Исроил ва АҚШ томонидан ҳужумга учраган эди. Шунингдек, Исроил қўшинлари Теҳроннинг ядровий дастурини, хусусан, уранни бойитиш объектларини тиклашга уринишлари туфайли ҳужумларни қайта бошлаши мумкин.

АҚШ президенти Доналд Трамп маълум шартлар асосида Эронга зарба беришни қўллаб-қувватлаган бўларди, деди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг бош маслаҳатчиси Рон Дермер.

 

У ўтган ҳафта АҚШ витсе-президенти Жей Ди Венс, давлат котиби Марко Рубио ва Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашган. Исроил 13 июндан бошлаб Эронга тинимсиз ҳужум қилиб, унинг ядровий объектлари, мудофаа тизимлари, юқори мартабали ҳарбий амалдорлари ва ядрочи олимларини нишонга олди.

 

Ҳужумлар оқибатида камида 627 киши, жумладан, кўплаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, деб хабар берди Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

    Бошқа янгиликлар