АсосийДунё

Эрдўған Озарбайжон ва Россия ўртасидаги зиддиятлар бўйича гапирди

Туркия етакчиси икки мамлакат ўртасидаги келишмовчилик ижобий ҳал бўлиши тарафдори эканлигини билдирган.

'Эрдўған Озарбайжон ва Россия ўртасидаги зиддиятлар бўйича гапирди'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Озарбайжон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашганига муносабат билдирди. Бу ҳақда Anadolu ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, Эрдўғон Озарбайжонда иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этган. Тадбирдан қайтаётганда самолёт бортида Россия—Озарбайжон масаласи ҳақида гапириб ўтган.

 

“Туркия Озарбайжон билан ҳам, Россия билан ҳам чуқур дипломатик ва стратегик муносабатларга эга. Биз кескинликни диққат билан кузатмоқдамиз ва тинчликка чақирамиз. Энг катта тилагимиз шуки, содир бўлган кўнгилсиз воқеалар Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларга тузатиб бўлмас зарар етказмасин”, — дейди Эрдўғон .

 

Туркия раҳбарига кўра, ҳар икки томон ҳам ушбу муаммони бартараф этиш кераклигини тушунади.

 

“Бу масалани ҳал қилиш учун керак бўлган конструктив қадамларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бизнинг устувор вазифамиз — қийинчилик билан эришилган барқарорликка путур етказадиган кескинлашувга йўл қўймаслик. Кавказда яна бир можарога тоқат қилолмаймиз”, — дейди у.

 

МаълумотЕкатеринбургда икки озарбайжонликнинг ўлими Москва ва Боку ўртасидаги муносабатларда мисли кўрилмаган инқирозни келтириб чиқарган. Аммо экспертларга кўра, бу инқирознинг сабаблари сўнгги бир неча йил ичида тўпланиб қолганди.

Озарбайжон Россиянинг Жанубий Кавказдаги таъсирини камайтиришни ва ўзини Москванинг тенг ҳуқуқли ҳамкорига айлантиришни хоҳламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди навбат Хитой билан Германиягами? Хитой Германия самолётига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:19

    Энди навбат Хитой билан Германиягами? Хитой Германия самолётига ҳужум қилди

    Ҳолат юзасидан немис дипломатлари Хитой элчисини тушунтириш бериш учун чақиртирган.

    'Евроиттифоқ Украинадаги катта бюджет тешигини қандай ёпишни изламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:29

    Евроиттифоқ Украинадаги катта бюджет тешигини қандай ёпишни изламоқда

    Гап ҳарбий ёрдамни бюджетдан ташқари грантлар шаклида юбориш бўйича кетяпти.

    'Россияда ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар уйида тинтувлар ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:19

    Россияда ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар уйида тинтувлар ўтказилди

    Бу ҳаракатлар “давлатга хиёнат” моддасига оид жиноят иши доирасида амалга оширилган

    'Россия Украинага яна ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:28

    Россия Украинага яна ҳужум қилди

    Ҳужум ортидан 9 киши жароҳат олган.

    'Арманистон парламенти яна кескинлик марказида'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:56

    Арманистон парламенти яна кескинлик марказида

    Депутатлар ўртасида навбатдаги жанжал муштлашув билан якунланди

    'Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланаётгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:57

    Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланаётгани айтилмоқда

    Исроил ҳукумати агар Эрон уранни бойитишни қайта бошласа, унинг ядро объектларига ҳужум қилишни кўриб чиқмоқда.