Андижон вилоятида икки нафар 8 ёшли бола ҳовузга тушиб кетиши ортидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, Олтинкўл тумани "ОРС" МФЙда яшаган 8 ёшли вояга етмаган А.У. ҳамда Олтинкўл тумани "Сувюлдуз" МФЙда яшаган 8 ёшли М.М. жорий йилнинг 5 июль куни соат 14:00 ларда Олтинкўл тумани Туркистон массивида жойлашган “Жалолиддин олтин толаси” фермер хўжалигига қарашли томчилаб суғориш тизими учун қазилган ҳовузга чўмилиш учун тушишган.
Оқибатда, иккиси ҳам сувда чўкиб, ҳодиса жойида вафот этишган. Айни вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.