АсосийДунё

Тайван HIMARS ракета тизими бўлинмасини ишга туширди

Бўлинма ҳарбийлари ўтган йили АҚШда махсус тайёргарликдан ўтган.

'Тайван HIMARS ракета тизими бўлинмасини ишга туширди'ning rasmi

Тайван АҚШдан сотиб олинган HIMARS юқори ҳаракатчан ракета тизимлари асосида янги ҳарбий бўлинмани ишга туширди. Расмий очилиш маросими 4 июль куни Армиянинг 58-артиллерия қўмондонлигида бўлиб ўтди. Унда мудофаа вазири Веллингтон Коо иштирок этди, дея ёзмоқда "zamon.uz"

Умумий ҳисобда Тайван 29 та HIMARS тизимини буюртма қилган бўлиб, уларнинг 11 таси ўтган йили етказиб берилган. Ушбу тизимлар 227 мм калибрли олти ракетани ёки битта тактик ракетани учириш имконига эга. Вазири Коо бу техника орқалигина мамлакатнинг мудофаа қудрати ва ракета зарбаларининг аниқлиги ошишини таъкидлади.

Бўлинма ҳарбийлари ўтган йили АҚШда махсус тайёргарликдан ўтган. Улар ракета тизимларини йиғиш, ўқ-дориларни бошқариш ва мобил учириш воситаларидан фойдаланиш бўйича тажриба орттирган.

Коо сўзларига кўра, ушбу янги HIMARS бўлинмаси яқинда ўтказилган текширувда ижобий баҳо олган. У, шунингдек, бу бўлинманинг июль ойи охирида бўлиб ўтадиган Ҳан Куанг 41 ҳарбий машғулотларида ҳам муваффақиятли иштирок этишига умид билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ҲАМАС сулҳ таклифи бўйича музокараларга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    Дунё 05.07.2025 15:31

    ҲАМАС сулҳ таклифи бўйича музокараларга тайёрлигини билдирди

    Ғазода 60 кунлик сулҳ битимига "ижобий" жавоб берилди.

    'Техасда кучли тошқин оқибатида 24 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 05.07.2025 13:11

    Техасда кучли тошқин оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

    500 дан ортиқ киши бедарак йўқолгани айтилди.

    'АҚШ фуқароларини зудлик билан Эронни тарк этишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 05.07.2025 12:13

    АҚШ фуқароларини зудлик билан Эронни тарк этишга чақирди

    АҚШ фуқароларига Эронни Озарбайжон, Арманистон ёки Туркия орқали тарк этиш имкониятини кўриб чиқиш тавсия этилди.

    'Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 21:20

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Қарор нима билан боғлиқлиги ҳақидаги саволга Иброҳимов Озарбайжонга боргач, изоҳ беришини билдирган.

    'Фарғонадан Қозонга учувчи авиарейс кечиктирилди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 20:28

    Фарғонадан Қозонга учувчи авиарейс кечиктирилди

    Бунга Қозон шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлган.

    'Польшанинг Киевдаги консулхонаси Россия ҳужуми вақтида зарар кўрди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 19:36

    Польшанинг Киевдаги консулхонаси Россия ҳужуми вақтида зарар кўрди

    Шунингдек, Польша ТИБ вазири Трампдан Украинага зенит ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатмаслигини сўраган.