АсосийДунё

Техасда кучли тошқин оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

500 дан ортиқ киши бедарак йўқолгани айтилди.

'Техасда кучли тошқин оқибатида 24 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Техасда кучли тошқинлар оқибатида юзлаб одамлар бедарак йўқолди ва ўнлаб инсонлар қурбон бўлди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда. 

Хабар берилишича, кучли ёмғирлар Техасда вайронкор тошқинларга сабаб бўлди, айниқса, штатнинг Керр округида вазият оғир. Бир неча соат ичида минтақага ёз бўйи ёғадиган ёғиндан кўпроқ ёмғир ёғди. Гуадалупе дарёси сатҳи атиги 45 дақиқада 792 см га кўтарилди.

CNN маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, улар орасида ёзги оромгоҳдаги 23 бола ҳам бор.

Керр округида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Расмийлар дарё яқинида яшовчи аҳолидан сув тошқини хавфи сабаб баландроқ ҳудудларга эвакуация қилинишни сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар