АсосийЖамият

Хусусий ОТМларга лицензия бериш шартлари белгиланди

Янги талабларга кўра, ОТМнинг таълим жараёнига мўлжалланган бинолари майдони 5 минг кв/метрдан кам бўлмаслиги керак.

'Хусусий ОТМларга лицензия бериш шартлари белгиланди'ning rasmi

30 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги [ВМҚ-403] қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзА томонидан эълон қилинди.

Унга кўра, лицензиялашнинг қўшимча шартлари қуйидагилардан иборат экани белгиланди. Талабгор томонидан ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг концепцияси тақдим этилади. Концепцияда қуйидагилар кўрсатилади:

  1. таълим ташкилотининг номи;
  2. мақоми;
  3. бошқарув тизими ва кадрлари;
  4. асосий таълим ва илмий фаолият йўналишлари;
  5. қабул параметрлари;
  6. таълим сифатини таъминлаш тизими ва воситалари;
  7. тўлов-контракт миқдори ва унинг ҳисоб-китоби;
  8. таълим ташкилотини ривожлантириш бўйича 5 йиллик стратегик режаси;
  9. таълим ташкилоти фаолиятига оид бошқа муҳим масалалар.

Талабгор томонидан нодавлат олий таълим ташкилотининг таълим жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган моддий-техник база, дастурий таъминотни ўз ичига олган дастлабки устав фонди (устав капиталини) 2 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда шакллантиради. Кейинчалик талабалар сонининг кўпайиб боришига мутаносиб равишда устав фонди ошириб борилади.

Шу билан бирга, талабгор томонидан 350 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилади.

Ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотлари майдони 5 минг кв/метрдан кам бўлмаслиги лозим. Бунда бино университетнинг ўз мулки бўлиши шарт эмас, камида 5 йил муддатга тузилган ижара (текин фойдаланиш) шартномаси асосида иш бошлаш ҳам мумкин.

Олий таълим ташкилоти ташкил этилган вақтдан бошлаб дастлабки 5 йил давомида унинг йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизи, кейинги йилларда эса камида 50 фоизи мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтиради.

Янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга куйиш икки босқичда — лицензиялаш асосида ташкил қилиш ҳамда таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Қарор кучга киргунга қадар лицензия олган тадбиркорлик субъектлари 2026 йил 1 январга қадар ўз фаолиятини янги лицензия талаблари ва шартлари асосида ташкил этиши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Коррупцияга қарши бирлашайлик” дастурига расман старт берилди'ning rasmi

    Жамият 03.07.2025 19:27

    “Коррупцияга қарши бирлашайлик” дастурига расман старт берилди

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида соғлом ва коррупциясиз иш муҳитини шакллантириш, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида ушбу дастурни йўлга қўйди.

    'Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда'ning rasmi

    Жамият 03.07.2025 14:23

    Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда

    Мактабга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган ўқувчилар танлов йўли билан қабул қилинади.

    '“Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 03.07.2025 13:21

    “Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

    Адлия вазирлиги ушбу таомни географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатига кирғизди.

    'Зангиотада сифатсиз дори воситалари  савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жамият 03.07.2025 12:52

    Зангиотада сифатсиз дори воситалари савдосига чек қўйилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.07.2025 10:13

    Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди

    Очиқланишича, фуқаролар томонидан 234 та ноқонуний ҳолат аниқланган.

    'Туркманистонда зилзила бўлди'ning rasmi

    Жамият 03.07.2025 07:48

    Туркманистонда зилзила бўлди

    Аммо зилзила таъсири қай даражада Ўзбекистонга сезилгани очиқланмади.