АсосийЖамият

Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда

Мактабга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган ўқувчилар танлов йўли билан қабул қилинади.

'Ўзбекистонда Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда'ning rasmi

Мактабга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган ўқувчилар танлов йўли билан қабул қилинади. Ҳар бир гуруҳларда 12 нафаргача ўқувчилар бўлиши кўзда тутилган. Ўқувчилар шунчаки хаттотлик билангина шуғулланибгина қолмай, ёзув тарихи, ўзбек, араб, форс тиллари ва ёзуви, ҳуснихат, Ғарб мамлакатларида ҳуснихат (лотин ёзуви), Шарқ мамлакатларида ҳуснихат (араб, лотин, кирилл ёзувлари), Китобат санъати билан танишув каби фанларни ўзлаштиради. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган илмий кенгаш йиғилишида ушбу мактабни ташкил қилиниши ва фаолияти тақдимот қилинди.

 

Китобат санъати Шарқ мамлакатлари, хусусан, юртимиз ҳудудида ўзига хос йўналишда тадрижий тараққий этган, қадимий ва бебаҳо санъатдир. Бу йўналишда аждодларимиз кўчирган қўлёзма асарлар бетакрор ҳуснихати, ислимий нақшлари, тилла суви билан сайқаллангани қарийб 1000 йил муқаддам ҳам хос кишиларнинг ҳайратига сазовор бўлган.

 

Бугунги кунга келиб китоблар босмахоналарда бир пайтнинг ўзида минглаб, миллионлаб нусхада нашр қилинса-да, қўл меҳнатининг, айниқса, хаттотлик санъатининг ўрни ҳанузгача беқиёсдир. Қувонарлиси, аждодларимизнинг меросини асраб-авайлаш билан бир қаторда, бу йўналишда ёш шогирдларни ўқитиш имконияти яратилмоқда.

 

Маданий меросни тиклаш, ёш авлодни маънавий руҳда тарбиялаш, хаттотлик санъатини халқаро даражада танитиш, Ўзбекистоннинг жаҳон маданий марказларидан бири сифатида ривожлантириш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тасарруфида Халқаро хаттотлик ва китобат санъати мактаби ташкил қилинмоқда. 

Мактаб фаолияти Буюк Британия қироллик жамғармаси ҳузуридаги Анъанавий санъат турлари мактаби, UNESCO, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, IRCICA (Туркия), Теҳрон Хаттотлик маркази (Эрон), Муҳаммад ибн Салмон маркази (Саудия Арабистони), Шаржа маркази (БАА) каби ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилади. Мактабга 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган ўқувчилар танлов йўли билан қабул қилинади.

Ёш бўйича: 6-12 ёшлилар гуруҳи (бошланғич маълумот), 13-24 ёшлилар гуруҳи (давомчилар), 25 ёшдан юқори (маҳоратга эришиш, соҳа магистрларини тайёрлаш) гуруҳларига бўлинади. Ҳар бир гуруҳларда 12 нафаргача ўқувчилар бўлиши кўзда тутилган. Ўқувчилар шунчаки хаттотлик билангина шуғулланибгина қолмай, ёзув тарихи, ўзбек, араб, форс тиллари ва ёзуви, ҳуснихат, Ғарб мамлакатларида ҳуснихат (лотин ёзуви), Шарқ мамлакатларида ҳуснихат (араб, лотин, кирилл ёзувлари), Китобат санъати билан танишув каби фанларни ўзлаштиради. Эътиборлиси, дарсларнинг амалиётда қўлланишига алоҳида эътибор берилади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган навбатдаги илмий кенгаш йиғилишида ушбу мактабни ташкил қилиш ва фаолияти ҳақида тақдимотлар бўлиб ўтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Коррупцияга қарши бирлашайлик” дастурига расман старт берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:27

    “Коррупцияга қарши бирлашайлик” дастурига расман старт берилди

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида соғлом ва коррупциясиз иш муҳитини шакллантириш, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида ушбу дастурни йўлга қўйди.

    'Хусусий ОТМларга лицензия бериш шартлари белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:38

    Хусусий ОТМларга лицензия бериш шартлари белгиланди

    Янги талабларга кўра, ОТМнинг таълим жараёнига мўлжалланган бинолари майдони 5 минг кв/метрдан кам бўлмаслиги керак.

    '“Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:21

    “Самарқанд нўхат шўраги” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

    Адлия вазирлиги ушбу таомни географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатига кирғизди.

    'Зангиотада сифатсиз дори воситалари  савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:52

    Зангиотада сифатсиз дори воситалари савдосига чек қўйилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Бир ой ичида 135,6 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди

    Очиқланишича, фуқаролар томонидан 234 та ноқонуний ҳолат аниқланган.

    'Туркманистонда зилзила бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    Туркманистонда зилзила бўлди

    Аммо зилзила таъсири қай даражада Ўзбекистонга сезилгани очиқланмади.