АсосийЖамият

Туркманистонда зилзила бўлди

Аммо зилзила таъсири қай даражада Ўзбекистонга сезилгани очиқланмади.

'Туркманистонда зилзила бўлди'ning rasmi

2 июлга ўтар кечаси Туркманистоннинг Аҳал вилоятида 4,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Баҳорли ҳудудида, 10 километр чуқурликда қайд этилган.

Ушбу табиий ҳодиса ҳақида халқаро сейсмология марказлари ахборот берган бўлса-да, Марказий Осиёдаги зилзилаларни кузатиб борувчи Ўзбекистоннинг Сейсмопрогноз мониторинг маркази бу ҳақда ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқ.

Ҳозирча зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудларида сезилган-сезилмагани, шунингдек, расмий изоҳ мавжуд эмас.

    Бошқа янгиликлар