АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев “Загулба” қароргоҳида тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказди

Шунингдек, Европага электр энергиясини экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳани тайёрлашни жадаллаштиришга келишиб олинди.

'Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев “Загулба” қароргоҳида тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев “Загулба” қароргоҳида тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон—Озарбайжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон етакчиси бу галги давлат ташрифи ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган йилда ўтаётганини алоҳида таъкидлади.

“Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган”, деди Ўзбекистон етакчиси.

Президентлар кўп қиррали ҳамкорлик барча даражаларда жадал ривожланиб бораётганини қайд этди. Кеча Хива шаҳрида биринчи Парламентлараро форум бўлиб ўтди. Бокуда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ҳудудлар форуми самарали ўтди. Яқинда Андижонда илк бор ректорлар форуми ташкил этилиб, 60 дан ортиқ шартнома имзоланди. Озарбайжоннинг “Ширвон” ансамбли Хива бахшичилик фестивали гран-присини қўлга киритди.

Иқтисодий кооперация йилида товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ошди. Лойиҳалар портфели 4 миллиард долларга етган. 300 га яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Ташриф давомида Боку шаҳрида “Ўзбекистон” боғи қурилишига старт берилади ва Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси янги биноси очилади.

Парламентлар, ҳукуматлар, вазирликлар ва ҳудудлар даражасидаги амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Халқаро тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажмини йилига 1 миллиард долларга етказиш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди. Саноат, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм, банк ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олган алоҳида Кооперация дастури қабул қилинаётгани таъкидланди.

Қўшма инвестиция компанияси фаолиятини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Тадбиркорлар кенгаши ҳамда Саноат ва иқтисодий зоналар форуми каби ҳамкорликнинг янги форматлари қўллаб-қувватланди.

Транспорт-коммуникация соҳасидаги шерикликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўрта йўлакни ривожлантиришда иштирок этиш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Ушбу йўлак орқали ташилаётган Ўзбекистон юклари ҳажми 25 фоизга — 1 миллион тоннадан зиёдга ошгани мамнуният билан қайд этилди. Бундан ташқари, жорий йил март ойидан бошлаб юк ташишда электрон рухсатномаларга ўтиш таъминланди.

Шунингдек, Европага электр энергиясини экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳани тайёрлашни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Дипломатик муносабатлар юбилейини муносиб нишонлаш мақсадида томонлар жорий йилнинг кузида қатор қўшма маданий ва ёшлар тадбирларини ўтказишга келишиб олди.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

Мажлисда Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари, транспорт, энергетика ва маданият вазирларининг музокаралар кун тартиби юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш якунлари бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Остонага жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 13:43

    Президент Остонага жўнаб кетди

    Шавкат Мирзиёев Остонада бўлиб ўтадиган нуфузли экологик саммитда иштирок этади.

    'Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 13:07

    Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди

    Ўзбекистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 07:14

    Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди

    Самарқанд форумида ЖССТ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    'Президент Қозоғистонга боради'ning rasmi

    Сиёсат 20.04.2026 17:05

    Президент Қозоғистонга боради

    Ташриф Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан амалга оширилмоқда.

    '“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.04.2026 12:08

    “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тақдим этилди

    Ҳужжат ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган илк комплекс дастур бўлади.

    'Мирзиёев ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича янги қарорларни имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 17.04.2026 13:22

    Мирзиёев ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича янги қарорларни имзолади

    Ушбу ташаббуслар доирасида қатор янги ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар жорий этилади.