Беларус президенти Александр Лукашенко 16 нафар фуқарони афв этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Афв этилганлар орасида “экстремистик йўналишдаги” моддалар бўйича судланганлар ҳам бор. Одатда, ушбу моддалар бўйича Беларусда сиёсий маҳбуслар жазоланади.
Афв қилинганларнинг 8 нафари эркак, 8 нафари аёл. Уларнинг уч нафари 50 ёшдан катта, биттаси эса ногиронлиги бор шахс.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойлар ичида бу Беларусда президент томонидан қилинган навбатдаги оммавий афвдир.