АсосийЖиноят

3 миллион долларли фирибгарлик: "Банк ходими" ва МЧЖ раҳбари ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'3 миллион долларли фирибгарлик: "Банк ходими" ва МЧЖ раҳбари ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида катта миқдордаги фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Darakchi’uz хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Ички ишлар департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинган.

Аниқланишича, Тошкент шаҳрида жойлашган МЧЖ раҳбари, 1979 йилда туғилган, муқаддам судланган аёл, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали акциядорлик тижорат банкларидан биридан йирик миқдорда кредит олиб бера олишини айтган.

Эвазига эса кредит суммасининг 33 фоизини, яъни 990 минг долларни талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир вақтида ушбу аёл олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтда қўлга олинди. Унинг ноқонуний схемадаги ҳамкори — 1983 йилда туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи эркак шахс эса ўзини банк ходими сифатида таништириб, кредит маблағини ажратиб беришни ваъда қилган. У ҳам процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (катта миқдордаги фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди (пора беришга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда гумондорларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.04.2026 02:29

    Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

    Наманганда 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахс тезкор тадбирда ушланди.

    'Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 15.04.2026 04:44

    Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 10.04.2026 09:57

    3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди

    Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

    'Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 11:23

    Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади

    Юнусободда офисдан катта миқдорда пул ўғирланди.

    'Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 09:06

    Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди

    Янгиҳаёт туманида нодавлат олий таълим талабаси ва унинг устози болаларга мажбурий диний сабоқ бергани аниқланди.

    'Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 07.04.2026 09:33

    Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланди.