АсосийДунё

Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб 50 мингга яқин одам эвакуация қилинди

Табиий офат камида 41 та ҳудудга зарар етказган.

'Туркияда ўрмон ёнғинлари сабаб 50 мингга яқин одам эвакуация қилинди'ning rasmi

Туркияда сўнгги кунларда авж олган ўрмон ёнғинлари оқибатида 50 мингга яқин фуқаро ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фуқаро муҳофазаси агентлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, табиий офат камида 41 та ҳудудга зарар етказган. Айниқса, Измир вилоятида ёнғин 130 дан ортиқ уйларни талафотга учратган. Ёнғинни ўчириш учун мингга яқин ўт ўчирувчи ва 14 та вертолёт сафарбар этилган.

Шунингдек, Билеcик вилоятида ҳам ёнғинлар қайд этилган. 30 июнь куни эса жанубий Ҳатай шаҳри яқинида ҳам ўрмонлар алангага ўралган.

Расмийлар ёнғинларга нисбатан кураш давом этаётганини ва хавфсизлик чораларини кучайтирганини билдирди.

    Бошқа янгиликлар