АсосийДунё

“Евангелистлар” Европада ҳарбий хизматдан бош тортганларга бошпана берилишини талаб қилмоқда

Улар айрим давлатларда бош тортганлар ҳануз таъқиб қилинаётганини айтиб, Европани инсон ҳуқуқларига содиқ бўлишга чақирмоқда.

'“Евангелистлар” Европада ҳарбий хизматдан бош тортганларга бошпана берилишини талаб қилмоқда'ning rasmi

Европанинг айрим давлатларида ҳарбий мажбурият қайта жорий этилаётган бўлса-да, ҳарбий хизматдан бош тортиш ёки муқобил фуқаролик хизматига оид масалалар муҳокама қилинмаяпти. Бу ҳақда Евангелистик ишчи гуруҳи  — EAK (Evangelische Arbeitsgemeinschaft für Kriegsdienstverweigerung und Frieden

) вакили, пастор Сабине Мюллер-Лангсдорф огоҳлантирди.

Бонн шаҳрида ўтказилган йиғилишда ЭАК вакиллари Европа Бўйича Ҳарбий Хизматдан Бош Тортиш Масалалари Бюросининг (ЭБCО) сўнгги ҳисоботини муҳокама қилди. Унда келтирилишича, Россия, Украина, Беларус, Греция, Туркия ва Кипрда ҳарбий хизматдан бош тортганлар ҳанузгача таъқибга учрамоқда.

Пастор Мюллер-Лангсдорфга кўра, Германия ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлар бундай таъқиб остида қолаётган шахсларни қабул қилиб, уларга бошпана бериши шарт.

EBCO ўз баёнотида барча Европа давлатларини ҳарбий хизматдан бош тортиш ҳуқуқини тўлиқ тан олишга, шунингдек, бундай фуқароларга муқобил фуқаролик хизматини таъминлашга чақирди.

Қайд этиш жоиз, айрим Европа мамлакатларида ҳарбий хизматга чақирув қайта тикланаётган бир пайтда, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бу борадаги ҳуқуқий бўшлиқлар ва эркинликлар чекланишидан хавотир билдирмоқда.

    Бошқа янгиликлар