АсосийДунё

Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди

Трамп ва Нетаньяху Эроннинг ядро объектларига АҚШ томонидан уюштирилган авиазарбалар ортидан телефон орқали мулоқот ўтказган.

'Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тўхтатишга келишиб олди'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни яқин икки ҳафта ичида тугатиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Israel Hayom” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Трамп ва Нетаньяху Эроннинг ядро объектларига АҚШ томонидан уюштирилган авиазарбалар ортидан телефон орқали мулоқот ўтказган. Суҳбат давомида улар можарони тартибга солиш режасининг асосий бандлари бўйича келишиб олган.

Манбага кўра, музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтган ва унда Исроил ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий-сиёсий мувофиқлаштиришнинг янги босқичи бошланган.

Расмий тасдиқ ҳозирча берилмаган, аммо Исроил матбуотининг ёзишича, томонлар келгуси 14 кун ичида Ғазодаги тўқнашувларни тўхтатишга сиёсий иродасини билдирган. 

Нашрнинг ёзишича, Ғазода уруш тугагач, сектор тўртта араб давлати, жумладан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Мисрга ўтиши кутилмоқда.

Бу режага кўра, Ғазо устидан назорат фуқаролик ва хавфсизлик даражасида халқаро ва минтақавий иштирокчилар томонидан амалга оширилади, урушдан кейин эса минтақада барқарорлик ўрнатилишига умид қилинмоқда.

Исроил ОАВларига кўра, Ғазо бўйича режанинг давомида Сурия ва Саудия Арабистони ҳам “Иброҳим келишувлари” деб аталувчи минтақавий тинчлик келишувларига қўшилиши мумкин. Исроил эса бунинг эвазига фаластинликлар билан зиддиятни икки давлат принципи асосида ҳал этишга тайёр бўлади – бироқ бу Фаластинда ички ислоҳотлар ўтказилиши шарти билан амалга оширилади. 

Шунингдек, АҚШ Ғарбий Соҳилдаги яҳудийлар яшайдиган баъзи ҳудудлар устидан Исроилнинг қисман суверенитетини тан олишга тайёр. Бу ҳудудлар орасида Иудея ва Самария минтақалари ҳам бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Европа Россияга қарши 18-санкция пакетини тасдиқлай олмади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:11

    Европа Россияга қарши 18-санкция пакетини тасдиқлай олмади

    Словакия навбатдаги санкциялар пакетини тасдиқлашни тўсиб қўйганлиги учун ЕИ аъзолари бу масалани яна муҳокама қилишларига тўғри келади.

    'Ғазодаги ҳужумларда 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:24

    Ғазодаги ҳужумларда 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    Исроил қўшинлари босиб олинган Ғарбий Соҳил бўйлаб ҳибсга олиш ҳаракатларни олиб бормоқда.

    'Полша 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:23

    Полша 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда

    Иш берувчилар иш тартибини ўзлари белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

    'АҚШ Эроннинг ядровий қуролдан воз кечиши учун 30 миллиард доллар ёрдам таклиф қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:23

    АҚШ Эроннинг ядровий қуролдан воз кечиши учун 30 миллиард доллар ёрдам таклиф қилмоқда

    Трамп маъмурияти Эроннинг уранни бойитиш ва ядровий қурол яратишдан воз кечишга чақирган.

    'Японияда “Twitter қотили” қатл этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:12

    Японияда “Twitter қотили” қатл этилди

    Тўққиз аёлни ўлдирган Такаҳиро Шираиши жазодан қочолмади.

    'Оқ уй Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилувчи лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:27

    Оқ уй Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилувчи лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатмоқчи

    Бироқ мазкур тавсия ҳали якуний қарор эмас — Давлат департаменти унга эътироз билдириши мумкин.