АсосийЖамият

Тошкентда тимсоҳ уйда сақланаётгани аниқланди

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

'Тошкентда тимсоҳ уйда сақланаётгани аниқланди'ning rasmi

Пойтахт Тошкентда истиқомат қилувчи фуқаро уйида 1 дона Нил тимсоҳини сақлаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишча, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро яшаш манзилида 1 дона Нил тимсоҳини сақлаган.

Сўнг ҳолат ҳолат аниқланиб ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 92-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

“Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилди”,- дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тимсоҳ Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

    Бошқа янгиликлар