Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият фақат дипломатик баёнотлар билан чекланмаяпти. Сўнгги кунларда сиёсий майдонга ташланган энг шов-шувли баёнотлардан бири — Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг “Эрон ҳукумати ниҳоятда заиф, бу уруш режим алмашишига олиб келиши мумкин” деган гапи бўлди.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса бунга қўшилиб, “Агар ҳозирги раҳбарият Эронга буюклик олиб кела олмаётган бўлса, унда алмашсин”, дея очиқчасига режим алмашинувини қўллаб-қувватлади.
Аммо мутахассислар бу фикрга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Чунки:
Биринчидан, Эронда ҳокимиятга “Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси” каби кучлар келиши мумкин. Бу эса мамлакатнинг ташқи сиёсатини янада агрессивлаштиради.
Иккинчидан, Эрон Ливия ёки Ироқ йўлини босиб ўтиши, яъни парчаланиб, минтақани янги хавф остига қўйиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Ғарбда бу сценарийлар аллақачон кўрилган. Ироқдаги 2003-йилги, Ливиядаги 2011-йилги интервенциялар бугун ҳам Яқин Шарқни ларзага солиб турибди.
Германиянинг ГИГА институти директори Эккарт Вертс бу борада шундай дейди:
“Ташқаридан тугма босиб режимни алмаштириш — бу жуда шубҳали ғоя. Ва у керакли йўналишда кетадими-йўқми — бу аллақачон иккинчи масала.”
Дунё янги инқилоблар, янги урушлар эмас, янги тинчликларга муҳтож. Аммо сиёсатдаги кескин баёнотлар ҳамон қурол товушларидан устун келмаяпти.