АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Эрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Бироқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мазкур маълумотни рад этди.
Трамп томонлар “12 соатга тўлиқ ўт очишни тўхтатишга” келишиб олгани, шундан сўнг уруш тугаган деб ҳисобланишини айтганди. Бироқ Эрон ташқи ишлар вазири бу борада ҳеч қандай келишув бўлмаганини таъкидлади. Аббос Ароқчи ўз баёнотида “Исроил Эронга қарши уруш бошлаганини, аксинча эмас”лигини қайд этди.
Ҳозирда ўт очишни ёки ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай “келишув” йўқ. Бироқ агар Исроил режими Эрон халқига қарши ноқонуний тажовузини Теҳрон вақти билан эрталаб соат 4 гача тўхтаца, биз жавоб ҳаракатларимизни давом эттиришни режалаштирмаяпмиз, деган Ароқчи тунги баёнотида.
У ҳарбий ҳаракатларни тугатиш бўйича қарор кейинроқ қабул қилинишини айтган. Ҳозирда Эрон ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Москвада бўлиб турибди. У 23 июнь куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашган эди.