АсосийДунё

Макрон АҚШнинг Эрондаги ядровий ҳужумларини қоралади

Франция президенти АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига берган зарбасини халқаро ҳуқуққа зид деб атади.

'Макрон АҚШнинг Эрондаги ядровий ҳужумларини қоралади'ning rasmi

Франция Президенти Эммануэл Макрон АҚШнинг Эрондаги ядровий иншоотларга берган зарбасини ноқонуний деб атади. Унинг таъкидлашича, бу каби ҳужумлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид ва ҳеч қандай асосга эга эмас.

“Бу зарбаларнинг ҳеч қандай қонуний асоси йўқ”, – дейди Макрон Норвегия Бош вазири Ёнас Гар Стёре билан қўшма матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, Эрондаги ядровий инфратузилмани нейтрализация қилиш маълум маънода мақсадли йўналиш бўлиши мумкин, лекин бу фақатгина дипломатик ва техник воситалар орқали амалга оширилиши керак.

Макрон қўшимча қилди: “Куч қўллаш бўйича халқаро ҳуқуқда аниқ қоидалар мавжуд. Бу фақат БМТ Хавфсизлик кенгаши розилиги билан ёки ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қўлланилиши мумкин. АҚШнинг бу ҳаракати – халқаро ҳуқуқ доирасидан ташқарида”.

Франция раҳбари, шунингдек, Эронда ҳарбий йўл билан режимни алмаштириш ғоясига мутлақ қарши эканини билдирди.

“Биз ҳар сафар шундай танлов қилганимизда, хатога йўл қўйдик”, – дейди Макрон.

АҚШ–Эрон муносабатлари янада кескинлашган бир пайтда, Ғарб етакчиларининг танқидий баёнотлари минтақадаги мувозанатни қандай ўзгартириши номаълум. Франциянинг позицияси эса — очиқ: ҳужумлар эмас, музокаралар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украина ва Буюк Британия қўшма дрон ишлаб чиқаришни бошлайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:18

    Украина ва Буюк Британия қўшма дрон ишлаб чиқаришни бошлайди

    Зеленский ва Стармер дронлар бўйича қўшма лойиҳада келишиб олди.

    'Ироқ халқаро парвозлар учун ҳаво ҳудудини очди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:48

    Ироқ халқаро парвозлар учун ҳаво ҳудудини очди

    Ироқ ҳаво ҳудуди аввалроқ Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият кескинлашгани сабабли ёпилган эди.

    'АҚШ суди Трампга қарши ҳукм ўқиди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:44

    АҚШ суди Трампга қарши ҳукм ўқиди

    Судья президентнинг хорижлик талабаларни Гарвардда ўқишини чекловчи қарорини фикр эркинлигига таҳдид деб атади.

    'Бразилиялик эркак қамоқдан қочаётганда деворга тиқилиб қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:45

    Бразилиялик эркак қамоқдан қочаётганда деворга тиқилиб қолди

    У бунинг учун 2 кун давомида туннель қазиган.

    'Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:41

    Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди

    Харьковдаги тунги зарбаларда камида уч киши, жумладан, 15 ёшли қиз яраланган.

    'Исроил Эрон билан ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганини тасдиқлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:14

    Исроил Эрон билан ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганини тасдиқлади

    Нетаньяху Исроил ўзининг барча ҳарбий мақсадларига эришганини маълум қилган.