АсосийСиёсат

Президент Администрациясидаги 3 мансабдор ишдан олинди

Аввалроқ Президент фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилганди.

'Президент Администрациясидаги 3 мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президенти Администрациясида фаолият юритиб келаётган 3 нафар мансабдор лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Хусусан:

  • Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;
  • Ўткиржон Ғайратович Кодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;
  • Жаҳонгир Жовахирлаевич Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилганди ҳамда Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинганди. Қолаверса, Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Исмоилович Алламжонов эса Президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчиси этиб тайинланди. Шунингдек, Азиз Йўлдошевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди. Бекзод Мардонович Мавлонов эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Остонага жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:43

    Президент Остонага жўнаб кетди

    Шавкат Мирзиёев Остонада бўлиб ўтадиган нуфузли экологик саммитда иштирок этади.

    'Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:07

    Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди

    Ўзбекистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 07:14

    Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди

    Самарқанд форумида ЖССТ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    'Президент Қозоғистонга боради'ning rasmi

    Сиёсат 20.04.2026 17:05

    Президент Қозоғистонга боради

    Ташриф Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан амалга оширилмоқда.

    '“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.04.2026 12:08

    “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тақдим этилди

    Ҳужжат ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган илк комплекс дастур бўлади.

    'Мирзиёев ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича янги қарорларни имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 17.04.2026 13:22

    Мирзиёев ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича янги қарорларни имзолади

    Ушбу ташаббуслар доирасида қатор янги ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар жорий этилади.