АсосийДунё

Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди

Қуролланган шахслар ҳужум қилиши оқибатида 25 ёшли куёв ва 13 ёшли ўсмир жиддий жароҳат олган.

'Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди'ning rasmi

Франция жануби-шарқидаги Гулт қишлоғида 27 ёшли келин ўз тўйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 июнь куни қуролланган шахслар тўйда ҳужум қилган. Улардан бири ҳам воқеа пайтида ҳалок бўлган. Терговга яқин манба ҳужум гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳисоб-китоблар сабабли юз берганини айтмоқда.

Эрталаб соат 4:30 атрофида келин-куёв зиёфатни тарк этаётганида ниқобли шахслар ҳужумига учраган. Оқибатда 25 ёшли куёв ва 13 ёшли ўсмир жиддий жароҳат олган.

Прокурорнинг таъкидлашича, ҳужум қилганлар бир нечта қуролга эга бўлган. Ҳодисадан сўнг улар пиёда қочиб кетган. Франция ҳукумати гиёҳванд моддалар ва у билан боғлиқ жиноятларга қарши курашни кучайтиришга ваъда берган.

2022 йил ҳолатига кўра, Гулт қишлоғида 1000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бу қишлоқ Франциянинг жануби-шарқида, сўнгги йилларда гиёҳвандлик билан боғлиқ қотилликлар кўпайган Марселдан, тахминан, 80 км шимолда жойлашган.

    Бошқа янгиликлар