АсосийДунё

АҚШ яқин 48 соат ичида Эроннинг эҳтимолий зарбасига тайёргарлик кўрмоқда

Ҳужумлар АҚШнинг ички ёки хориждаги объектларига уюштирилиши мумкин.

'АҚШ яқин 48 соат ичида Эроннинг эҳтимолий зарбасига тайёргарлик кўрмоқда'ning rasmi

Дональд Трамп маъмурияти Эрон томонидан эҳтимолий қасос чораларига қарши тайёргарлик кўрмоқда. NBC News’нинг Пенгатон ва Оқ уйдаги манбаларига таяниб ёзишича, яқин 48 соат алоҳида хавотир уйғотмоқда.

Суҳбатдошларнинг таъкидлашича, Эрон ядро объектларига уюштирилган ҳужумга жавоб АҚШнинг ички ёки хориждаги объектларига қаратиладими, ё бўлмасам, ҳар иккисига ҳам — ҳозирча номаълум.

АҚШнинг чет элдаги ҳарбий базалари сўнгги бир неча ойдан бери юқори жанговар шай ҳолатда, аммо Оқ уйдаги манбанинг сўзларига кўра, 13 июн куни Исроил Эрон билан уруш бошлаганидан кейин эҳтимолий ҳужум хавотирлари сезиларли даражада ошган.

Эрон ядровий иншоотларига ҳужум 22 июнга ўтар кечаси амалга оширилди. Ғарб ОАВга кўра, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари зарба беришда B-2A Spirit бомбардимончисидан фойдаланган. Мамлакат президенти Дональд Трамп Эроннинг муҳим ядровий объектлари йўқ қилинганини маълум қилди.

Эрон АҚШнинг мамлакатдаги ядро объектларига уюштирган ҳужумларидан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди. Ўз навбатида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШнинг Эронга қарши хатти-ҳаракатларидан чуқур хавотир билдирди.

    Бошқа янгиликлар