13 июн куни Исроилнинг Эронга зарбалари бошланганидан бери Эроннинг жавоб ҳужумлари натижасида уйларига зарар етказилгани сабабли Исроилда 8 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.
Комиссия маълумотларига кўра, Эрон зарбалари оқибатида уйларига зарар етган жами 8 190 киши эвакуация қилинган.
Бундан ташқари, 30 мингга яқин киши комиссияга уйлари, автомобиллари, шахсий буюмлари ёки жиҳозларига зарар етказилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.






