АсосийСиёсат

Энди давлат ишига кирганлар билан фақат 1 йиллик шартнома тузилади

Кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.

'Энди давлат ишига кирганлар билан фақат 1 йиллик шартнома тузилади'ning rasmi

Эндиликда давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади. Бу ҳақда кеча, 19 июнь куни қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.

Унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади.

Шунингдек, давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий “Давлат хизматига кириш” махсус курсларини ва кейинчалик ҳар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.

Диагностикада давлат хизматчиларининг тегишли соҳа ва тармоқ бўйича билим даражаси, ҳужжатларни тузиш ва давлат тилида иш юритиш кўникмалари, таҳлилий, раҳбарлик ва коммуникативлик малакалари, компьютер саводхонлиги, қонунчиликдаги янгиликларни, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўзлаштиргани, умумий эрудицияси, психологик диагнози ва интеллектуаллик коэффициенти (IQ) каби кўрсаткичлари баҳоланади.

Диагностика ва фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида (кейинги ўринларда Мониторинг тизими) йиғилади ва таҳлил қилинади. Мониторинг тизими таҳлили натижаларига кўра, ходимнинг мавжуд билим ва кўникмаларини касбий ривожлантириш харитаси – портфолиоси яратилади.

Бундан ташқари, касбий ривожлантириш харитаси асосида давлат хизматчиси ривожлантириши лозим бўлган “юмшоқ” ва “қаттиқ” кўникмалари бўйича мажбурий малака ошириш, шу жумладан, мустақил таълим олиш дастурини ўтайди.

Вазирлик ва идоралар томонидан ходимларни хорижда ўқитиш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда стажировкасини ташкил этиш, шу жумладан, грантлар ёки донорлар маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида давлат хизматчиларини ўқитиш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда стажировкаси билан боғлиқ тадбирлар мажбурий тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилгандан сўнг амалга оширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропорти қурилишини кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 18.06.2025 17:24

    Шавкат Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропорти қурилишини кўздан кечирди

    Айни пайтда иккита терминал, перрон ва ангарлар қуриш ишлари давом этмоқда.

    'Ўзбекистон Президенти Остонага ташрифини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 17.06.2025 22:26

    Ўзбекистон Президенти Остонага ташрифини якунлади

    Давлат раҳбари Остона шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказиб, икки томонлама, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 17.06.2025 13:46

    Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг музокаралари бўлиб ўтди

    Якунда етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисида баённома имзолангани эълон қилинди.

    'Марказий Осиё етакчилари Қозоғистондаги саммитда нимани муҳокама қилмоқчи?'ning rasmi

    Сиёсат 17.06.2025 12:24

    'Ўзбекистон етакчиси нега Қозоғистонга жўнаб кетди?'ning rasmi

    Сиёсат 17.06.2025 09:36

    Ўзбекистон етакчиси нега Қозоғистонга жўнаб кетди?

    Билдирилишича, Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Хитой раиси билан ҳам музокара ўтказади.