2025 йил 19 июнь куни соат 18:02:01 да Қирғиз Республикаси ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти Зилзилаларни кузатиш ва ахборот бериш тизими маълум қилди.
Зилзила эпицентри Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилоятида жойлашган бўлиб, Тошкент шаҳридан 245 километр жанубий-шарқда жойлашган. Табиий ҳодисанинг магнитудаси 2,9 ни, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этди.
Зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудидаги сезилиш даражаси:
Учқўрғон туманида — 2 балл (эпицентрдан 18 км масофада)
Эпицентрда эса зилзила 3 балл кучда сезилган.