АсосийДунё

Эрон Исроилга яна зарба берди

Ҳужум ортидан мамлакатдаги йирик шифохона зарарланган.

'Эрон Исроилга яна зарба берди'ning rasmi

Бугун эрталаб, соат 07:00 лар атрофида Исроил Мудофаа кучлари – “ТсАХАЛ” Эрон томонидан Исроилга қарата ракеталар учирилганини маълум қилди. Мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда “Meduza” ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, жанубий Исроилда жойлашган “Сорока” номли йирик шифохона Эроннинг баллистик ракеталаридан бири билан тўғридан-тўғри зарба олган.

Маҳаллий нашрлар ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида шифохона биносига етган зарар акс этган видеолар тарқалмоқда.

Айни вақтда шикаст миқдори ва жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумотлар мавжуд эмас.

Сўнгги ракета ҳужумидан кейин Исроилнинг марказий ва жанубий ҳудудларида камида тўртта жойда ракеталар қулагани аниқланган.

Ҳужумлар оқибатида Тел-Авив, Рамат-Ган ва Ҳолон шаҳарларида бинолар зарарланган. “9-канал” тарқатган маълумотларга кўра, Ҳолон шаҳрида ракета яшаш уйига тушган ва бино бир қисми қулаб тушган.

Яна бир манба – “Йнет” нашрининг ёзишича, Ҳолонда 3 киши тан жароҳати олган. Рамат-Ганда эса жароҳатланганлар сони 12 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар