АсосийЖамият

“Сўқоқ сомсаси” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Сомсани рўйхатга олиш нимага керак?

'“Сўқоқ сомсаси” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Паркент туманига қарашли Сўқоқ қишлоғига хос бўлган миллий таом — “Сўқоқ сомсаси” Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Мазкур маҳсулот ўзининг ўзига хос табиий масаллиқлари, хусусан, фақат Сўқоқ тоғларида ўсадиган халқ орасида «мадор» номи билан танилган ўсимлик ёки исмалоқдан тайёрланиши, шунингдек, бетакрор таъми ва хамирининг ўзига хос усулда тайёрланиши билан ажралиб туради.

 Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши:“Сўқоқ сомсаси”нинг айнан Сўқоқ ҳудудига мансублигини белгилаб, унинг сифати, тарихий илдизлари ва маданий қийматини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилади.

Ушбу рўйхатга олиш жараёни Тошкент вилояти адлия бошқармасининг кўмагида амалга оширилди.

Эслатма: Географик кўрсаткич — бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослиги ва унинг сифати, машҳурлиги ёки бошқа белгилари ўша ҳудуднинг табиий, инсоний ва тарихий омилларига чамбарчас боғлиқ бўлганлигини ифодаловчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга замонавий робот-хирург келтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:56

    Ўзбекистонга замонавий робот-хирург келтирилди

    “REVO-I” русумли ушбу ноёб робот-хирург Кореянинг “Meere” компаниясида ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг имкониятлари жуда кенг.

    'Президент "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:43

    Президент "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этди

    Шавкат Мирзиёев, Си Цзиньпин, Садир Жапаров, Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов Остона декларацияси ва Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар

    'Афғонистоннинг "Саланг" давони очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:20

    Афғонистоннинг "Саланг" давони очилди

    Бу довон орқали Покистон портларига катта ҳажмли юк транспортларида ташувларни амалга ошириш қайта тикланди.

    'Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:48

    Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда

    Бу ҳаракатланишни эркин ва қулай қилиш ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

    'Долларнинг расмий курси кескин пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:20

    Долларнинг расмий курси кескин пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Йўл қоидабузарлиги учун қарор кечиктирилса, жарима бекор қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:36

    Йўл қоидабузарлиги учун қарор кечиктирилса, жарима бекор қилинади

    Бу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.