АсосийЖамият

Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда

Бу ҳаракатланишни эркин ва қулай қилиш ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

'Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда'ning rasmi

18 июндан "Фарғона" чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардон қишлоғига ўтишдаги "Оқ қия" божхона пункти ва "Сўх" чегара божхона постининг "Чашма" божхона пункти 24 соатлик иш режимига ўтмоқда. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, улар қаторига "Водил-Қадамжой" назорат-ўтказиш маскани ҳам қўшилади.

"Ушбу чора-тадбирлар Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи ҳамда Сўх туманига боришда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, фуқароларнинг ҳаракатланишини янада эркин ва қулай қилиш, постларда юзага келадиган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда", — дейилади ҳокимлик хабарда.

Маълумот учун, Сўх ва Шоҳимардон туманлари Ўзбекистон учун анклав ҳудудлари бўлиб, бу туманлар Қирғизистон ичкарисида жойлашган.

2024 йил Шоҳимардонга киришдаги "Фарғона" ва "Оқ-қия" чегара божхона постлари 24 соатлик иш режимига ўтказилганди. Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг Тошкент шаҳридаги учрашувида эришилган келишувлар доирасида амалга ошган.

    Бошқа янгиликлар