АҚШ президенти Дональд Трамп “G7” саммити доирасида Канада бош вазири Марк Карни билан учрашув чоғида журналистларга берган изоҳида Россиянинг “G8” форматидан чиқарилиши “катта хато” бўлганини таъкидлади.
Унинг фикрича, бу қарор Россия президенти Владимир Путинни ранжитган ва бу ҳолат халқаро муносабатларга салбий таъсир кўрсатган.
Трамп ушбу қарорни АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама билан боғлади:
“Бу — Обаманинг хатоси. У Путинни истамади. Агар ўша вақтда Россия “G8” таркибида қолганида, уруш бўлмасди”, — детди Трамп.
У, шунингдек, Россиянинг аъзолигига қарши чиққанлардан бири сифатида Канаданинг собиқ бош вазири Жастин Трюдони тилга олди.
Маълумот учун, Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилганидан сўнг Г8ъдан чиқарилган эди. Трамп ўз нутқида:
“Душманнингиз бўлса ҳам, уни суҳбат столида сақлаш керак. Мен ўша вақтда Путинни ҳатто душман деб ҳам ҳисобламаганман. У ҳозир мен билан гаплашади, бошқалар билан эмас — сабаби, “Г8” дан чиқарилганидан ранжиган. Ҳар қандай инсон ҳам шундай бўларди”, — дея қайд этди.
Трамп, шунингдек, Хитойни “G7” каби ривожланган давлатлар клубига таклиф қилиш “ёмон ғоя эмас”лигини айтди.
“CBC” телеканалининг хабар беришича, Трамп “G7” етакчиларининг Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога доир қўшма баёнотини имзолашдан бош тортган. Ушбу баёнотда томонларга тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва зиддиятни музокара йўли билан ҳал этиш чақириғи мавжуд эди.