АсосийЖамият

Қашқадарёда ўзини каналга ташлаган фуқарони қутқарган ИИБ ходими тақдирланди

Фуқаро ўз жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган бўлган.

'Қашқадарёда ўзини каналга ташлаган фуқарони қутқарган ИИБ ходими тақдирланди'ning rasmi

Фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишда жонбозлик кўрсатган профилактика инспекторининг хизматлари муносиб тақдирланди. 

Маълум қилинишича, 12 июнь куни Косон туманида яшовчи фуқаро ўз жонига қасд қилиш мақсадида Қарши бош каналига ўзини ташлаган. Шу вақтда Қарши тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори, капитан Шербек Тўрақулов фуқарони қутқариб қолган.

Фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишда жонбозлик кўрсатган профилактика инспекторининг хизматлари вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов томонидан муносиб тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар