Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 2 нафар шахс пиёда кетаётган фуқаронинг қўлидаги сумкасини тортиб олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 18:15 атрофида Шайхонтоҳур туманида жойлашган деҳқон бозоридаги автотураргоҳда 1997 йилда туғилган Б.С. ва 2000 йилда туғилган Х.А. пиёда кетаётган 2003 йилда туғилган К.Х.га нисбатан талончилик содир этган. Унинг қўлидаги қора рангли пакет ва ичидаги пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми "в" банди билан ("талончилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.