АсосийМаданият

"Оскар" ҳам нажот келтирмаган қора танли актриса

"Шамолда қолган ҳисларим" фильмидаги "Онахон"нинг оғриқли қисмати.

'"Оскар" ҳам нажот келтирмаган қора танли актриса'ning rasmi

1939 йили "Шамоллар қолган ҳисларим" (Gone with the Wind) фильмида "Онахон" образини яратган Ҳэтти Макдэниел Америка кино тарихидаги энг муҳим шахслардан бирига айланди. У илк "Оскар" мукофотини қўлга киритган қора танли актриса бўлган. Аммо бу ютуқ ҳам унга тенг ҳуқуқ ва инсон сифатидаги муносиб муносабатни таъминлаб бермади.

Ҳэтти 1893 йилда Канзас штатида туғилган. У озод қилинган қулнинг қизидир. Болалигида мусиқани яхши кўрарди ва аввал профессионал қўшиқчи сифатида фаолият бошлаган. 1920 йилларда радиода қўшиқ айтган, кейин эса Лос-Анжелесга кўчиб, эпизодик роллар орқали кинога кириб келган.

Ҳақиқий бурилиш эса унинг кулинарлик қобилияти орқали юз берди — у таом тайёрлаётганида унинг ижодий салоҳиятини кўрганлар Хэттини Голливуд ичида танитиб юборишди.

1939 йилда Хэтти "онахон" ролини ижро этди. Кларк Гейблнинг тавсияси билан у кастингга таклиф этилди. У ўз хизматчи либосида келиб, роль учун идеал номзод эканини исботлади.

1940 йили Макдэниел «Энг яхши иккинчи даражадаги аёл роли» учун «Оскар»ни қўлга киритди. Бу — тарихдаги биринчи бўлиб, қора танли актрисага берилган ушбу мукофот эди.

Аммо бу муваффақият актрисани ирқий камситишдан ҳимоя қилмади. Фильмнинг Атлантадаги премьерасига уни қонунлар сабабли киритишмади. "Оскар" тақдимотида эса уни алоҳида бурчакдаги столга ўтқазишди — бу жамият уни ҳали ҳам "иккинчи сортли инсон" деб билганини кўрсатди.

1952 йилда Ҳэтти Макдэниел саратондан вафот этди. Унинг сўнгги хоҳиши — Голливуд юлдузлари дафн этиладиган Hollywood Forever қабристонида кўмилиш эди. Аммо қабристонга қора танлиларни дафн этиш мумкин эмас эди. Шундай қилиб, уни бошқа ерда дафн қилишди. Фақатгина кейинчалик, ХХ аср охирида, у ерда Хэтти хотирасига кенотаф ўрнатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ"нинг сўнгги фильмидаги трюки билан Гиннесс рекордлар китобига кирди'ning rasmi

    Маданият 06.06.2025 20:11

    Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ"нинг сўнгги фильмидаги трюки билан Гиннесс рекордлар китобига кирди

    62 ёшли актёр ёнаётган парашютда сакраш саҳнаси учун 16 марта дубль қилган.

    'Марказий Осиё модасининг қайта тикланиши'ning rasmi

    Маданият 02.06.2025 17:45

    Марказий Осиё модасининг қайта тикланиши

    Лондонда ўзбек миллий ва замонавий услубни уйғунлаштирган дизайнер эътироф этилди.

    'Бастакор Дилором Омонуллаева 66 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Маданият 31.05.2025 22:30

    Бастакор Дилором Омонуллаева 66 ёшида вафот этди

    У ўз умрини санъатга бағишлаб, 300 дан ортиқ мусиқий асарлар яратган.

    'Фаррух Зокировга Россиянинг “Дўстлик” ордени топширилди'ning rasmi

    Маданият 30.05.2025 12:54

    Фаррух Зокировга Россиянинг “Дўстлик” ордени топширилди

    Орденни Россия Маданият вазири Ольга Любимова топширди.

    '“Саҳна ортидаги сукут”: Фонограмма чеклови кимни ожиз, кимни асл кўрсатади?'ning rasmi

    Маданият 09.05.2025 09:00

    “Саҳна ортидаги сукут”: Фонограмма чеклови кимни ожиз, кимни асл кўрсатади?

    Энди ҳар бир санъаткор ўз овози, нафас назорати ва саҳнадаги барқарорлиги билан кўрина бошлайди.

    'Энди сунъий интеллект ишлатилган фильмлар ҳам “Oscar” учун кураша олади'ning rasmi

    Маданият 07.05.2025 09:42

    Энди сунъий интеллект ишлатилган фильмлар ҳам “Oscar” учун кураша олади

    Бироқ ғолибларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати фильмда инсон ижодининг қанчалик иштирок этганига алоҳида эътибор қаратади.