АсосийЖамият

Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди

Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди'ning rasmi

Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари darakchi.uz'га хабар берди. 

Маълум қилинишича, ДХХ “Call-маркази”га келиб тушган мурожаат асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

 Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ўзининг шериги бўлган – пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокатини гўёки Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментида юқори лавозимда ишловчи шахс сифатида таништириб, у орқали 2024 йилда суд ҳукми билан 8 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, ҳозирда Бухоро вилоятидаги 1-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумни Тошкент вилоятидаги 7-сонли ЖИЭМга кўчириб бериш эвазига аризачидан 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Аммо, мазкур шахслар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:49

    АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда

    АҚШ Геология хизмати Ўзбекистондаги дарёларнинг сув режимини ўрганиш учун пудратчиларни жалб қилмоқчи.

    'Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари топширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:13

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари топширилади

    Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

    'Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:39

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга олиб келинди

    Улар Тян-Шан тоғлари этагида жойлашган дам олиш масканига йўл олишган.

    'Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди

    2004 йилдан Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати сифатида ишлаб келаётган эди.

    'Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:52

    'Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:30

    Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.