АсосийДунё

EИ украиналик қочқинларга берилган вақтинчалик ҳимоя муддатини узайтирмоқчи

Билдирилишича, бу ёрдам 2027 йилгача узайтирилиши мумкин.

'EИ украиналик қочқинларга берилган вақтинчалик ҳимоя муддатини узайтирмоқчи'ning rasmi

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен украиналиклар учун вақтинчалик ҳимояни 2027 йилгача узайтиришни таклиф қилди. Бу қарор Россиянинг давом этаётган ноқонуний ҳужумлари ва Украинадаги беқарор вазият билан изоҳланди.

Брюссел Евроиттифоқ давлатларига таклиф киритиб, ўзини жамиятга муваффақиятли мослаштирган украиналикларга иш, таълим, илмий фаолият ёки узоқ муддатли яшаш асосида миллий мақом (яшаш учун рухсатнома) беришни тавсия қилди.

Шунингдек, ватанга қайтишни истаган қочқинлар эҳтиёжлари ҳам инобатга олинди. Улар учун “танлов қилишда ёрдам берадиган” танишув сафарлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Яна бир таклифга кўра, Евроиттифоқ давлатлари Украинадаги расмийлар билан ҳамкорликда Unity Hubs – кўп функцияли ахборот марказларини яратиши керак. Бу марказлар қочқинларнинг ЕИга мослашуви ва уларнинг Украинага қайтишини қўллаб-қувватлайди. Мазкур ташаббус АМИФ жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Жараённи мувофиқлаштириш учун Еврокомиссия украиналиклар масаласи бўйича махсус вакил тайинлашни режалаштирган.

Ушбу режаларнинг кучга кириши учун уни Евроиттифоқ Кенгаши расман тасдиқлаши лозим.

    Бошқа янгиликлар