АсосийЖамият

“Яшил макон” электрон платформасида очиқлик янада таъминланади

Президент Фармонига кўра, дарахтларнинг чидамлилигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди:

'“Яшил макон” электрон платформасида очиқлик янада таъминланади'ning rasmi

"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-90-сон, 30.05.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Фармонга кўра, дарахт ва бута кўчатларининг кўкарувчанлиги, яшовчанлиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини оширишнинг 2026 йил 1 январдан бошлаб мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  •  уруғчилик лабораторияларида республика ҳудудларининг иқлим шароитига мос ўсимлик турларидан оналик плантацияларини ташкил қилиш;
  •  давлат ўрмон хўжаликлари томонидан етказиб берилаётган кўчатлар ҳажмини 2 бараварга ошириш.

2025 йил 1 октябрдан бошлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини ошириш, “Яшил макон” электрон платформасида очиқликни таъминлаш ва рақамлаштиришга қаратилган қуйидаги механизмлар жорий қилинади:

  • аҳоли ташаббуси билан дарахт экилиши мумкин бўлган аниқ ҳудуд, сув таъминоти, кейинчалик парвариш қилиш имконияти ва дарахтларнинг турларини кўрсатиш;
  • ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахслар томонидан компенсация сифатида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳисобини юритиш тизимини жорий қилиш.

 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўрмон фонди ер майдонлари алоҳида муҳофаза этилади ва уларнинг тоифасини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Сизлар халқимизнинг неча йиллик орзусини рўёбга чиқардингиз'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 23:30

    "Сизлар халқимизнинг неча йиллик орзусини рўёбга чиқардингиз

    Президент терма жамоани Жаҳон чемпионатига йўлланма билан табриклади.

    'Ўзбекистон тарихда илк бор жаҳон чемпионатида!'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 23:03

    Ўзбекистон тарихда илк бор жаҳон чемпионатида!

    Тимур Кападзе бошқарувидаги футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихий натижа кўрсатишди.

    'Президент мамлакат аҳолисини Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 19:13

    Президент мамлакат аҳолисини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ушбу байрам Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган инсонпарвар ислоҳотлар билан уйғун экани алоҳида қайд этилди.

    'Хорижга чиқмоқчи бўлган ННТ Адлияни огоҳлантириши шартми?'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 18:54

    Хорижга чиқмоқчи бўлган ННТ Адлияни огоҳлантириши шартми?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган шу мазмундаги хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги расмий баёнот берди.

    'ОТМлар қабулидаги "аввал тест, сўнг танлов" тамойили қандай ишлайди?'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 18:49

    ОТМлар қабулидаги "аввал тест, сўнг танлов" тамойили қандай ишлайди?

    Қабул тартиби ҳақидаги маълумотлар билан батафсил танишинг.

    'Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 05.06.2025 17:19

    Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди

    Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.