АсосийЖамият

Ўзбекистон Буюк Британия билан ЖСТ бўйича муҳим музокараларни якунлади

Икки томонлама музокараларни тўлиқ якунлаш учун ЖСТга аъзо яна бир неча давлат қолди.

'Ўзбекистон Буюк Британия билан ЖСТ бўйича муҳим музокараларни якунлади'ning rasmi

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёни доирасида Буюк Британия билан икки томонлама музокараларни якунлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлигининг ёзишича, бу маълумотни Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов тасдиқлади.

– Ўтган ой охирида биз Британия томони билан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Лондонда бўлдик. Ҳозир уларнинг якунланганини эълон қилишдан мамнунман. Ўшандан бери биз ички тартиб-қоидалардан ўтдик ва 12 июн куни Женевада бўлиб ўтадиган ишчи гуруҳнинг 10-йиғилиши доирасида тегишли баённомани имзолашга тайёрланмоқдамиз", – деди Азизбек Урунов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони ҳозиргача 30 дан ортиқ давлат билан музокаралар олиб борган ва 24 давлат билан тегишли келишувлар тузган.

"Икки томонлама музокараларни тўлиқ якунлаш учун ЖСТга аъзо яна бир неча давлат қолди", – дея қўшимча қилди Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили.

    Бошқа янгиликлар