АсосийЖамият

Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро мукофотланди

Бу ҳақда Президент фармони имзоланди.

'Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро мукофотланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 5 май куни Тошкентнинг Бўрижар каналига икки қиз тушиб кетгани ва уларни қутқаришга каналга тушган 43 ёшли Абдуманноп Самиқов чўкиб кетганди ва ҳалок бўлганди. Ушбу марҳум фуқаро ва қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган “Бўрижар” спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев “Жасорат” медали билан мукофотланди. Бу ҳақда бугун, 3 июнь куни Президент фармони имзоланди.

Қайд этилишича, Давлат раҳбари бу жасорат тарихини юрагига яқин олиб, аввало, марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

“Яккасарой туманида яшовчи икки нафар қизалоқ каналга тушиб кетди. Буни кўрган мард ва жасур ватандошимиз Абдуманноп Самиқов ўзини сувга ташлаб, норасидалар ҳаётини сақлаб қолди. Лекин, афсуски, бахтсиз ҳодиса рўй берди – бу эзгулик йўлида унинг ўзи қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, бу фидойилик бежиз эмас – Абдуманноп Самиқов ҳамиша одамларга яхшилик қиладиган, эл корига ярайдиган ватанпарвар инсон эди.

Бу мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ватан қаҳрамонларига ҳурмат кўрсатиш борасидаги эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди. Кучли ва меҳр-оқибатли жамиятда инсонийлик ҳеч қачон унутилмайди”, дея ёзган Президент матбуот котиби.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:19

    Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди

    Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:09

    Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

    Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистон халқига озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ичига олган инсонпарварлик юки юборилди.

    'Долларнинг расмий курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:16

    Долларнинг расмий курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Қурбон ҳайити куни Тошкент метроси вақтинча бепул бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:59

    Қурбон ҳайити куни Тошкент метроси вақтинча бепул бўлади

    Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

    'Янги ўқув йили учун ОТМларга ҳужжат топшириш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Янги ўқув йили учун ОТМларга ҳужжат топшириш бошланди

    Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади.

    'Сингапур компанияси Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж судига даъво киритди'ning rasmi

    Жамият 04.06.2025 21:53

    Сингапур компанияси Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж судига даъво киритди

    Марказий банк ушбу даъво бўйича расмий муносабат билдирди.