АсосийЖамият

1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўм бўлади

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори эса ойига 1 млн 271 минг сўм бўлади.

'1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўм бўлади'ning rasmi

Ўзбекистонда 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўм бўлади. Бу ҳақда президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармонида сўз боради.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 августдан бошлаб:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм (амалда 375 000 сўм) этиб белгиланди.

Бундан ташқари, 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 471 000 сўм бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 1 июлдан пенсия, нафақалар, 1 августдан эса иш ҳақи ҳамда стипендиялар 10 фоизга оширилиши ҳақида хабар бергандик

    Бошқа янгиликлар