АсосийЖамият

Навоийда "Қизил китоб"га киритилган 15 та илонни ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди

Қўшни давлат фуқароси илонларни республикадан олиб чиқмоқчи бўлаётганда, "Навоий" чегара божхона постида тўхтатиб қолинган.

'Навоийда "Қизил китоб"га киритилган 15 та илонни ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди'ning rasmi

Навоийда "Қизил китоб"га киритилган 15 та илонни ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда Экология вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда "Навоий" чегара божхона пости орқали Ўзбекистондан чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси 15 бош тирик бўғма илонларни тегишли рухсатномаларсиз олиб чиқмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

Унга тегишли 10 литр ҳажмли елим идишга жойланган мазкур илонлар "шарқ бўғма илони" зотига мансуб бўлиб, Ўзбекистон Республикасида Устюрт платоси, Жанубий Оролбўйи, Возрождения яримороли, Марказий Қизилқум, Зарафшон водийси, Қарши чўли, Зарафшон тоғи, Қашқадарё, Жиззах вилояти (Зомин тумани), Сирдарё вилояти чўллари, Тошкент вилоятидаги тоғ ёнбағирлари, Фарғона водийси, Сурхондарё вилоятининг текислик ва тоғолди қисмида учрайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу илонлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Маълумот ўрнида, ҳозирда жониворлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суд нега “Тошшаҳартрансхизмат” собиқ раҳбарига енгиллик берди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:20

    Суд нега “Тошшаҳартрансхизмат” собиқ раҳбарига енгиллик берди?

    Етказилган 2,4 миллиард сўм зарар тўлиқ қоплангани асосий сабаб сифатида кўрсатилди.

    'Аёли ва қайнонасини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    Аёли ва қайнонасини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди

    Судланувчи жиноятга аёлининг хиёнатидан сўнг қўл урганини айтди.

    'Тошкентда синтепон ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:34

    Тошкентда синтепон ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

    Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

    'Самарқандда фожиа: Уйдаги учрашув жанжалга, жанжал эса аёл ўлимига олиб келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:08

    Самарқандда фожиа: Уйдаги учрашув жанжалга, жанжал эса аёл ўлимига олиб келди

    Воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Президент Асака тумани раҳбарларини мукофотлади'ning rasmi

    Жамият 29.07.2025 20:57

    Президент Асака тумани раҳбарларини мукофотлади

    Шавкат Мирзиёев "Бир гуруҳ давлат хизматчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

    'Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 29.07.2025 20:42

    Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан табрик йўллади

    Президент Ўзбекистон халқига мустаҳкам соғлик, мамлакат равнақи йўлидаги фаолиятида янги зафарлар, оилавий бахт, хонадонларига файзу барака тилади.