АсосийЖамият

Бухорода 20 нафар болани Damasʼда боғчага олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Яна бошқа бир ҳолатда Damasʼда 16 нафар бола билан ҳаракатланаётган ҳайдовчи қўлга тушди.

'Бухорода 20 нафар болани Damasʼда боғчага олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Жондор туманида икки ҳолатда Damas машинасига 20 ва 16 нафар болани юклаб, боғчага олиб кетаётган ҳайдовчилар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи йўловчи ташиш қоидаларига зид равишда, бир ўриндиққа 3-4 нафар болани ўтқазган.

Қолаверса, туманнинг яна бир ҳудудида Damas автомашинасида 16 нафар болани ташилаётгани аниқланган. Бундай ҳолатга йўл қўйгани учун мактабгача таълим ташкилотининг мутассаддилари, ҳайдовчилар ва болаларнинг ота-оналарига тушунтиришлар берилган.

Икки ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ўз қилган ишларидан афсусда эканлиги ва бу ишни қайтиб такрорланмаслигини билидирган. Қолаверса, уларга қонун доирасида чоралар кўрилган.

Шу билан бирга, иккала мактабгача таълим ташкилотида ҳам тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари иштирокида муҳокамалар олиб борилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:48

    Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи маълум қилинди

    Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

    'Андижонда 2 синф ўқувчилари ҳовузда чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:01

    Андижонда 2 синф ўқувчилари ҳовузда чўкиб кетди

    Ҳодиса ортидан 2 синфдош ҳалок бўлган.

    'Ўзбекистонликларга Канада, Австралия ва бошқа давлатларга виза тартиби соддалаштирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 07.07.2025 20:52

    Ўзбекистонликларга Канада, Австралия ва бошқа давлатларга виза тартиби соддалаштирилиши мумкин

    Шунингдек, ўзбекистонликлар учун республикада дипломатик ваколатхонаси мавжуд бўлмаган давлатларга алоҳида эътибор қаратилди.

    'Самарқандда 32 ёшли аёл эрини урди'ning rasmi

    Жамият 07.07.2025 18:29

    Самарқандда 32 ёшли аёл эрини урди

    Аёлга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    'Жиззахда йўқолган икки ёшли боланинг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият 07.07.2025 17:09

    Жиззахда йўқолган икки ёшли боланинг жасади топилди

    Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

    '“Насаф” футбол клуби мухлисларни ҳақорат қилдими?'ning rasmi

    Жамият 07.07.2025 16:49

    “Насаф” футбол клуби мухлисларни ҳақорат қилдими?

    Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.