АсосийДунё

Россиянинг бир нечта шаҳарларида бир кечада 42 та дрон уриб туширилди

Очиқланишича, дронлар ортидан учта турар-жой биносига зарар етган.

'Россиянинг бир нечта шаҳарларида бир кечада 42 та дрон уриб туширилди'ning rasmi

Россия бир кунда 42 42 та дронни уриб туширди. Бу ҳақда “Медуза” нашри маълум қилди.

Москва вилояти губернатори Андрей Воробевнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари минтақадаги 12 та муниципал тузилмада "мақсадлар бўйича ишлаган."

Ҳужум оқибатида Чехов шаҳридаги учта турар жой биносига зарар етган. Аҳолидан ҳеч ким жабрланмаган.

Ўз навбатида, Москва мери Сергей Собянин кечаси пойтахтга учиб келаётган уриб туширилган Украина дронлари ҳақида хабар берган. Унинг сўзларига кўра, жами 33 та дрон йўқ қилинган.

Хусусан, Зеленоград шаҳри дронлар ҳужумига учради. Дрон бўлаклари қулаганидан сўнг Элма технопарки яқинида автомобиль ёниб кетган.

    Бошқа янгиликлар