АсосийHi-Tech

Илон Маскнинг ракетаси ҳавода парчаланиб кетди

Ракета бошқарувсиз тарзда Ер атмосферасига кириб келган.

'Илон Маскнинг ракетаси ҳавода парчаланиб кетди'ning rasmi

“SpaceX” компаниясининг навбатдаги — тўққизинчи синов парвози яна омадсизлик билан якунланди. Бу ҳақда “AFP” маълум қилди.

Дунёнинг энг йирик ракетаси ҳисобланган “Starship” учирилгандан тахминан ярим соат ўтиб, унинг иккинчи босқичи устидан назорат йўқолган.

Ракета бошқарувсиз тарзда Ер атмосферасига кириб келган. Тахминларга кўра, ракета ёниб, Ҳинд океани узра парчаланиб кетган.

Илон Маск асос солган SpaceX компанияси ҳодисани расман тасдиқлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа сабабларидан бири ёқилғи сизиб чиқиши бўлиши мумкин.

Маълумот учун, бундан аввалги 8 та синов парвозидан 4 таси ҳам портлаш билан якунланган эди.

    Бошқа янгиликлар