Қадимий Олимпия, асрлар давомида инсониятнинг энг йирик спорт анъаналари шаклланган маскан сифатида танилган. Энди эса у замонавий технологиялар тарихидаги муҳим бурилиш — роботлар ўртасидаги биринчи олимпиадага мезбонлик қилмоқда.
Ташкилотчилар таъкидлаганидек, “бир вақтлар одамлар илк бор ўз жисмоний имкониятларини синаган жойда, бугун роботлар ҳам шундай синовдан ўтмоқда”. Мусобақаларда гуманоид роботлар югуриш, сакраш, кураш ва бошқа турдаги жисмоний машқларни бажариш орқали ўз имкониятларини намойиш этмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, бу тадбир нафақат технологик тараққиётнинг янги босқичи, балки сунъий интеллект ва робототехника имкониятларини кенгроқ намойиш этиш учун ҳам катта имконият яратади. Томошабинлар эса “келажак спортчилари”ни бугундан кўриш имкониятига эга бўлишмоқда.